Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

ЮНEСКО ва Макрон нега тўсатдан тарихий мерос объектларини ҳимоя қилгиси келиб қолди?

2256

ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле ташкилот Арманистон ва Озарбайжонга Тоғли Қорабоғдаги тарихий объектларни сақлаб қолишда ёрдам беришга тайёрлиги ва у ерга бир гуруҳ мутахассисларни жўнатилишини айтган. 

«Ушбу учрашувлар давомида Бош директор расмий равишда ЮНEСКО томонидан техник ёрдам таклиф қилди. Илгариги уринишларга қарамай, ҳозиргача ушбу ҳудудларга ташриф буюриш имкони бўлмаган. Улар барча манфаатдор томонларнинг розилиги билан минтақа меросини самарали ҳимоя қилиш учун ўз миссияларини жойларда амалга ошириши мумкин эди», дейилган ташкилот матбуот хизмати баёнотида.

Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэл Макрон «Франция ЮНEСКО доирасида, можародаги меросни ҳимоя қилиш альянси билан - Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги маданий ва диний меросни муҳофаза қилишда ўзининг тажрибасини ва ҳар томонлама ёрдамини беришга тайёр» деб айтган эди.

Қизиғи шундаки, ЮНЕСКОнинг ҳам Макроннинг ҳам калласига маданий меросни ҳимоя қилиш фикри энди: Озарбайжон ўз ерларини қайтариб олгандан кейин келиб қолган.

Арманистон томонидан босиб олинган ҳудудларда Озарбайжоннинг моддий, маданий ва диний ёдгорликларини арманилар томонидан йўқ қилиш, талон-тарож қилиш, ўзлаштирилиши Арманистон томонидан кўп йиллар давомида олиб борилган тажовузкор сиёсатининг бир қисми эди. Арманилар томонидан ишғол қилинган ҳудудларда моддий ва маданий мероснинг йўқ қилиниши нафақат Озарбайжонга, балки умуминсоний қадриятларга қарши жиноятдир.

Арманистон босиб олинган ҳудудларда юзлаб тарихий обидалар, ўнлаб музейлар, масжидлар ва озарбайжон халқининг маданий мероси намуналарига қарши вайронкор ҳаракатларини амалга оширди. Агдамдаги 19-асрга оид масжид вайрон қилинган ва талон-тарож қилинган, кейинчалик чўчқахона сифатида ишлатилган.

йиллик истило пайтида расмий маълумотларга кўра, босиб олинган ҳудудларда 403 та тарихий ва диний ёдгорликлар мавжуд бўлиб, улардан 67 таси масжид, 144 таси ибодатхоналар, 192 таси қўриқхона эди. 67 та мусулмон масжидидан 63 таси (Шушада 13 та, Агдамда 5 та, Физули шаҳрида 16 та, Зангилонда 12 та, Жаброилда 5 та, Губадли шаҳрида 8 та ва Лочинда яна 8 та) арманлар томонидан вайрон қилинган, тўртта масжид қисман вайрон қилинган.

Қизиғи, арманлар масжид тугул, ҳозир “ҳимоячимиз” деб атаётган русларнинг 1894 йилда қурилган православ черкови ибодатхонасини ҳам вайрон этган. Бу Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги рус православларининг ягона черкови бўлиб, у Хожавенд тумани ҳудудида жойлашган эди.

ЮНЕСКО Бош директори ва Франция президенти тарихий-маданий объектларга жуда ғамхўр экан, нега 28 йил – арманлар шунча маданий бойликларни хароб этгунича жим туришди? Ёки шу пайтгача уларнинг қулоғи кар, кўзлари кўр эдими?

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?

589 16:00 31.07.2022

Геосиёсий вазият, минтақада шаклланган сиёсий қарашлар

590 17:30 01.07.2022

Фарзанд тарбиясида «рағбатлантириш»

544 17:00 01.07.2022

Юрий Михайлов: «Исломни руслаштириш керак...»

1996 10:15 01.07.2022

Ҳаж – ибодат, мартаба эмас!

3865 07:47 07.06.2022

Конституция ислоҳоти

1009 11:25 29.05.2022
« Орқага