Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЮНИСЕФ: «Болалар ўқишни ташлаб, ишлашга мажбур бўляпти»

210

Сўнгги тўрт йилда дунё бўйича ишчи болалар ва ўспиринлар сони 8,4 миллионга ортди ва 160 миллионга етди. Бундан аввал эса йигирма йил давомида ишчи болалар сони муттасил камайиб борган. 

Ушбу маълумотлар Халқаро меҳнат ташкилотининг янги ҳисоботида келтирилган. Унда қайд этилишича, коронавирус пандемияси туфайли ўқишни ташлаб, ишлашга мажбур бўладиган болалар сони янада ортади.  
2000-2016 йиллар орасида ишчи болалар сони 94 миллионга камайган. Бироқ охирги тўрт йилдан бери давом этаётган вазият ушбу муваффақиятни чиппакка чиқариши мумкин. 

Ҳисоботда ишлашга мажбур бўлаётган 160 миллион боланинг ярми 5-11 ёш оралиғида эканлиги айтилган. 5-17 ёш оралиғида бўлган 79 миллион бола саломатликлари ва ҳаётлари учун хавфли жойларда – конлар, фермалар ва плантацияларда ишлаяпти, хавфли механизмлар ва заҳарли буғланишлар улар учун таҳдид туғдиряпти. Ҳаёти учун хавфли ишларда ишлаётган болалар сони 2016 йилдан бери 6,5 миллионга кўпайгани аниқланди. 
“Янги маълумотлар – ўта хавотирли сигнал. Биз ўсиб келаётган авлод учраётган таҳдидга кўз юма олмаймиз”, – дейди Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари Гай Райдер. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Музаффар Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори этиб тайинланди

1137 12:55 25.05.2021

Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия Ўзбекистонни махсус рўйхатга қайтаришни тавсия этган

1219 14:45 25.04.2021

Афғонистон бўйича халқаро конференцияда “Толибон” қатнашмоқчи эмас

347 18:20 21.04.2021

Тошкентда биринчи марта "ИННОПРОМ" халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади

632 15:00 05.04.2021

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида халқаро фото кўргазма ташкил этилди

305 10:30 30.03.2021
« Орқага