Сўнгги кунларда юртимизда юқори даражадаги об-ҳаво шароити юзага келмоқда. Ҳатто, дунёдаги энг юқори ҳарорат юртимизда бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.
Бошқа давлатлар қатори мазкур жазирама ҳаво доимий иссиқ ҳарорат кузатиладиган Кувайт давлатида ҳам рекордлар янгиланди. 6 июл куни бу мамлакатда Цельсий бўйича сояда +53,3 даража, қуёшли жойларда +73,3 даражали иссиқ ҳарорат қайд этилгани маълум қилинди.
Маҳаллий «Al Rai» нашрининг ёзишича, бу йилги ёзда амирликда сўнгги 70 йилдаги энг иссиқ ҳаво ҳарорати ҳукм суряпти. Ҳатто ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабаб автомобилларнинг эриб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.