Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Юртимизни сақлаб қолайлик!” – Ливан президенти

760

Ливан президенти Мишел Аун душанба куни телевидение орқали фуқароларга мурожаат қилиб, ўз юртини сақлаб қолишни истайдиган барчани мулоқотга чақирди.

“Ливанга учта долзарб мавзу бўйича миллий муросага эришиш учун мулоқот керак: кенг маъмурий децентрализация, мудофаа стратегияси ва иқтисодиётни жонлантириш бўйича ислоҳотлар режаси”, – деди давлат раҳбари.

Унинг айтишича, “ҳозирги инқироздан чиқиш учун молиявий таназзулга ким масъул эканини аниқлаш зарур”. Шунингдек, президент барча музлатилган депозитлар банк омонатчиларига қайтарилиши кераклигини таъкидлади. 

Айни пайтда Ливан оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда, сиёсий беқарорлик эса вазиятни янада оғирлаштиряпти. 

Душанба куни Ички ишлар вазири Бассам Мавлавий парламент сайловини 2022 йил 15 майида ўтказиш ҳақидаги қарорни имзолади. 19 декабрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Мишел Аун “бўлажак сайлов ливанликларнинг ҳақиқий иродасини акс эттириши ҳамда шаффоф ва адолатли ўтишига” ваъда берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

152 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

619 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

384 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

412 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1312 20:22 05.07.2022

Илихон

152 20:15 05.07.2022
« Орқага