2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.
Ушбу стратегиянинг 86-мақсади хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритишга бағишланган.
Ушбу мақсадда:
- Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган камида 300 минг нафар фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни амалга ошириш;
- Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига 400 минг нафар фуқарони юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш;
- Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, “Ўз келажагимга ўзим инвестор” лойиҳасини самарали амалга ошириш кабилар кўзда тутилмоқда.