Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский Европани “муҳожирлар тўлқини”дан огоҳлантирди

409

Владимир Зеленский Европани Қора денгиздаги Украина портларини блокдан чиқаришда ёрдам беришга чақирди, акс ҳолда бу миграция цунамисига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Украина етакчиси Венада бўлиб ўтган рақамли технологиялар ва оммавий ахборот воситалари фестивалидаги онлайн нутқи чоғида айтиб ўтди, деб ёзади “Укринформ”.

“Агар бу очлик таҳдиди бартараф этилмаса, Қора денгизни зудлик билан тўсиб қўймаса, унда озиқ-овқат инқирозининг натижаси шундай миграция цунамиси бўлиб, Австрия денгиздан узоқда бўлса ҳам, сизга етиб боради”, — дея қўшимча қилди Зеленский. 

Шунингдек, у Россия Қора денгизни тўсиб қўйиш орқали кенг кўламли очарчилик таҳдидини юзага келтирганини ва ҳозирда Африка, Осиё ва Европада миллионлаб одамларни ўз домига олганини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, Европада газ ва ёқилғи нархи Россия компанияларига ҳаддан ташқари боғлиқ ва келгуси қиш фалокатли бўлмаслиги учун бу йил Россиянинг энергия ресурсларига қарамлигидан халос бўлиш зарур. 

Ёқилғи, газ ва ҳоказо нархларга қаранг. Уларга нима бўлади? Бозорлар Россия компанияларига, Газпром ва Россия нефт етказиб берувчиларига жуда боғлиқ. Бу шуни англатадики, европаликларнинг ҳамёнлари бир давлат улардан қанчалик чиқмоқчи эканлигига жуда боғлиқ”, — деди Зеленский. 

Давлат раҳбари Украина ҳамкорлари Россияга қарши санкциялар сиёсатини кучайтириши ва Киевга ғалаба қозониши учун қурол билан ёрдам бериши кераклигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бутун дунёнинг нигоҳи Львовга қаратилган: энг муҳим уч шахс шу ерда учрашмоқда

483 16:11 18.08.2022

Аннексия қилинган Қрим шимолидаги омборхонада ўқ-дорилар портлашлари тўхтади

227 14:55 17.08.2022

Эрдоған ва Гутерриш Украинага боради

306 13:25 17.08.2022

Қримда янги портлашлар: Украина русларнинг ҳарбий базаларига зарба бермоқда

1716 15:00 16.08.2022

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

333 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1105 18:19 14.08.2022
« Орқага