Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зилзиладан сўнг Туркиядан 40 мингга яқин суриялик ўз ватанига қайтиб келди

1756

6 февралдаги ҳалокатли зилзиладан жабр кўрган ҳудудларни тарк этган 40 мингга яқин суриялик аҳоли чекловлар юмшатилганидан икки ҳафта ўтиб, исёнчилар назорати остидаги Сурия шимоли-ғарбий қисмига қайтган.

"Иммиграция оқими Сурия президенти Башар Асадга қарши бўлган Сурия қуролли гуруҳлари қўл остидаги тўртта чегара ўтиш жойида қайд этилган", деди Reuters агентлигига исёнчилар назоратидаги Бобул Ҳаво чегара пунктининг ОАВ ходими Мазен Аллуш.

Аллуш томонидан тақдим этилган статистик маълумотлар жадвалига кўра, душанба ҳолатига кўра, 13,5 мингга яқин одам Бобул Ҳаво орқали, қарийб 10,000 киши Жарабулус назорат пункти орқали ва 7,000 га яқин одам Бобус Салом ва Тал Абяд назорат пунктлари орқали ўтган.

Туркия Мудофаа вазирлиги вакили душанба ҳолатига кўра, ўз юртига қайтган сурияликлар сони 40 минг нафарга етганини тасдиқлади. Расмийнинг қўшимча қилишича, аксарият сурияликлар қайтиб келмоқда ва уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Таъкидлаш жоиз, Туркияда 3,5 миллионга яқин суриялик қочқинлар бор ва сўнгги йилларда қочқинларга қарши кайфият кучаймоқда.Зилзиладан сўнг сурияликлар Туркия расмийларининг шимоли-ғарбда олти ойгача қолиш таклифидан фойдаланган.

Туркияда 44 000 дан ортиқ ва Сурияда 6 000 га яқин одамнинг умрига зомин бўлган зилзиладан сўнг кўпчилик қариндошларини зиёрат қилгани қайтган, БМТ маълумотларига кўра, уларнинг аксарияти исёнчилар назорати остидаги мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган.

Зилзила оқибатида Туркиядаги уйлари ва корхоналари вайрон бўлганидан кейин кшпчилик қариндошлариникига вақтинча кўчиб ўтишган.

"Мақсадимиз — қариндошларимизни зиёрат қилиш ва бу ердаги қийин муҳитдан чиқиш", деди энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири бўлган Қаҳрамонмарашда яшаган 50 ёшли суриялик ишчи Холид ал-Аҳмад.

У 10 нафар фарзанди билан дам олиш кунлари Бобул Ҳаво назорат-ўтказиш пунктининг Туркия томонидан ўтишни, саккиз йил аввал қочқин сифатида чиқиб, биринчи марта Сурияга қайтишни кутаётган эди. Унинг сўзларига кўра, уйи жиддий шикастланган ва иши ҳам тўхтаб қолган.

“Одамлар қаерга кетаётганини билмасдан йўлга чиқмоқда, ҳозирча бу ердан узоқлашишни истайди холос” деди ва бир-икки ой ичида Туркияга қайтишга ҳаракат қилишини айтди.

БМТ маълумотларига кўра, Сурия шимоли-ғарбий қисмида 4 миллионга яқин одам истиқомат қилади, уларнинг аксарияти сўнгги фалокат сабабли кўрсатилган ёрдамга боғланиб қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

385 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

890 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

873 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

553 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1340 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

534 18:40 25.03.2023
« Орқага